Кўп бериладиган саволлар

Автомашина лизинги

Ариза бериш

  • Автолизинг олиш учун ариза бериш тартиби қандай?

    Автолизинг олиш учун юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар томонидан ариза берилиши мумкин.

  • Автолизинг олиш мақсадида ариза бериш учун нималар қилинади?

    1) Автомашинани танланг ва mogo.uz саҳифаси, филиаллар ёки Mogo ҳамкорлари орқали аризани тўлдиринг.
    2) SMS орқали ёки электрон манзилингизга жўнатилган таклифимизни кутинг.
    3) Таклиф олганингиздан сўнг бизнинг мижозларга хизмат кўрсатиш марказимиз билан боғланинг.
    4) Ижобий натижа бўлган тақдирда ўзингизга яқин бўлган филиалга шартнома расмийлаштириш учун боринг.
    5) Шартнома имзолангандан сўнг автомашинани расмийлаштиришингиз мумкин.

  • Қайси холатда кафил зарур бўлади?

    Автолизинг шартномаси расмийлаштирилаётган пайтда хар бир жисмоний шахс аризаси индивидуал равишда кўриб чиқилади ва кафил олиш ёки олмаслик бўйича қарор қабул қилинади. Юридик шахслар учун ташкилот таъсисчиларининг кафиллиги мажбурий ҳисобланади.

  • Бошқа кредит мажбуриятларим бўлган тақдирда ҳам автолизинг олиш учун ариза беришим мумкинми?

    Ҳа мумкин, агарда сизнинг даромад ва харажатларингиз нисбати қўшимча мажбурият олиш имконини берса.

Автомашина сотиб олиш жараёни

  • Мogo ҳамкорларидан автомашина сотиб олинаётганда қандай босқичлар мавжуд?

    Автомашинани танланг ва Mogo ҳамкорлари орқали аризани тўлдиринг. Аризангиз кўриб чиқилиб ижобий натижа бўлган тақдирда ўзингизга яқин бўлган филиалга шартнома расмийлаштириш учун боринг. Шартнома имзолангандан сўнг автомашинани расмийлаштиришингиз мумкин.

  • Мogo автомашина бозоридан автомашина сотиб олинаётганда қандай босқичлар мавжуд?

    Автомашинани танланг ва Mogo ходимлари орқали аризани тўлдиринг. Аризангиз кўриб чиқилиб ижобий натижа бўлган тақдирда шу ернинг ўзида ёки ўзингизга яқин бўлган филиалга шартнома расмийлаштириш учун боринг. Шартнома имзолангандан сўнг автомашинани расмийлаштиришингиз мумкин.

  • Ўз танишимдан ёки бошқа сотувчидан автомашина сотиб олинаётганда қандай босқичлар мавжуд?

    Автомашинани танланг ва mogo.uz саҳифаси ёки ўзингизга яқин бўлган филиалда ариза тўлдиринг. Аризада автомашина тўғрисидаги маълумот кўрсатилган бўлиши керак. Ариза берилгандан сўнг сиз SMS орқали ёки электрон манзилингизга жўнатилган таклифимизни кутинг. Таклиф олганингиздан сўнг бизнинг мижозларга хизмат кўрсатиш марказимиз билан боғланинг. Аризангиз кўриб чиқилиб ижобий натижа бўлган тақдирда автомашина эгаси билан биргаликда ўзингизга яқин бўлган филиалга шартнома расмийлаштириш учун боринг. Шартнома имзолангандан сўнг автомашинани расмийлаштиришингиз мумкин.

  • Автолизинг олиш учун қандай хужжатлар тақдим этилади?

    Автолизинг олиш учун барча тарафлар ўзининг паспорти ёки шахсни тасдиқловчи хужжатини, автомашина техник паспорти ва банк ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотни тақдим қилиши керак.

  • Автомашинани суғурта қилиш шартми?

    Автомашина суғуртаси Mogo томонидан қилинади.

  • Автомашина қандай баҳоланади?

    Автомашина масофадан туриб баҳоланади, лекин шартнома имзоланишидан аввал филиал ходими автомашинани қайта баҳолайди.

  • Автотранспорт воситаси қандай тартибда расмийлаштирилади?

    Шартнома имзоланиб автомашина қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, лизинг муддати даврида сизда автомашинани бошқариш ҳуқуқи ва Mogo да автомашинага эгалик ҳуқуқи пайдо бўлади. Сизда автомашинани Ўзбекистон бўйича бошқариш имконияти бўлади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар автомашинани бошқараётган шахс томонидан тўланади.

Тўловлар

  • Ойлик тўловни қайси тартибда тўлаш мумкин?

    Тўловни Ўзбекистон бўйлаб жойлашган банклар орқали қилиш мумкин.

  • Мен томондан амалга оширилган тўлов қанча вақт ичида тасдиқдан ўтади?

    Агар тўлов Капиталбанк тизими доирасида амалга оширилган бўлса, биз тўловингизни бир неча дақиқа ичида қабул қиламиз. Агар тўлов бошқа банкдан амалга оширилган бўлса, биз тўловингизни бир банк иш кунидан сўнг қабул қиламиз. Бизнинг филиал орқали тўлов қилган ҳолатда, тўлов тасдиқномасини шу захоти олишингиз мумкин. Тўлов қабул қилиниши билан биз сизга тўлов ўтганлиги тўғрисида SMS жўнатамиз.

  • Лизинг муддати тугамасдан туриб автомашинани сотиб юборишим мумкинми?

    Бу ҳолатда сиз Mogo мижозларга хизмат кўрсатиш марказига телефон қилишингиз ва ўз мақсадингизни айтишингиз керак бўлади. Шундан сўнг сиз марказ ходимларидан маълумот оласиз.

  • Ўз мажбуриятларимни муддатидан аввал ёпишим мумкинми?

    Ҳа, сиз 12 ойдан сўнг ўз мажбуриятларингизни тўлиқ миқдорда ёпишингиз мумкин.

  • Ўз мажбуриятларимни бажара олмаган тақдирда нима қилишим керак?

    Агар сиз ўз мажбуриятларингизни бажаришда ва тўловларни тўлашда қийинчиликга дуч келсангиз биз билан боғланинг ва биз сиз билан автолизинг тўловларни ёпиш бўйича келишувга келамиз.

  • Мажбуриятлар тўлалигича сўндирилгандан сўнг нима қилиш керак?

    Мажбуриятларингиз тўлалигича сўндирилгандан сўнг, сиз мижозларга хизмат кўрсатиш маркази билан боғланишингиз ва автотранспорт воситасини ўз номингизга қайта рўйхатдан ўтказмоқчи эканлигингизни айтишингиз керак. Биз сиз билан автотранспорт воситасини сизнинг номингизга қайта рўйхатдан ўтказамиз.

  • Автолизинг олинганидан сўнг менинг телефон рақамим ёки уй манзилим ўзгарган тақдирда нима қилиш керак?

    Сизнинг уй манзилингиз ёки телефон рақамингиз ўзгарган холда, бизга бу хақда +998781505200 телефон рақами ёки info@mogo.uz электрон манзил орқали маълумот беришингиз керак.