Кўп бериладиган саволлар

Автомашина эвазига қарз

Автомашина эвазига қарз олиш учун ариза бериш тартиби қандай?

Автомашина эвазига қарз олиш учун юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар томонидан ариза берилиши мумкин.

Автомашина эвазига қарз олиш мақсадида ариза бериш учун нималар қилинади?

Mogo.uz саҳифаси, филиаллар ёки Mogo ҳамкорлари орқали аризани тўлдиринг. Аризада автомашина ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак. SMS орқали ёки электрон манзилингизга жўнатилган таклифимизни кутинг. Таклиф олганингиздан сўнг бизнинг мижозларга хизмат кўрсатиш марказимиз билан боғланинг. Ижобий натижа бўлган тақдирда ўзингизга яқин бўлган филиалга шартнома расмийлаштириш учун боринг. Шартнома имзолангандан сўнг автомашинани расмийлаштиришингиз мумкин.

Автомашина эвазига қарз олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Автолизинг олиш учун барча тарафлар ўзининг паспорти ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатини, автомашина техник паспорти ва банк ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотни тақдим қилиши керак.

Автомашина қандай баҳоланади?

Автомашина масофадан туриб баҳоланади, лекин шартнома имзоланишидан аввал филиал ходими автомашинани қайта баҳолайди.

Автотранспорт воситаси қандай тартибда расмийлаштирилади?

Шартнома имзоланиб автомашина қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, лизинг муддати даврида сизда автомашинани бошқариш ҳуқуқи ва Mogo да автомашинага эгалик ҳуқуқи пайдо бўлади. Сизда автомашинани Ўзбекистон бўйича бошқариш имконияти бўлади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар автомашинани бошқараётган шахс томонидан тўланади.

Автомашинани суғурта қилиш шартми?

Автомашина суғуртаси Mogo томонидан қилинади.

Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш харажатлари ким томонидан тўланади?

Шартнома имзоланиб автомашина қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, лизинг муддати даврида сизда автомашинани бошқариш ҳуқуқи ва Mogo да автомашинага эгалик ҳуқуқи пайдо бўлади. Нотариал ҳаракатлар харажатлари сиз томонингиздан тўланади.

Бошқа кредит мажбуриятларим бўлган тақдирда ҳам автомашина эвазига қарз олиш учун ариза беришим мумкинми?

Ҳа мумкин, агарда сизнинг даромад ва харажатларингиз нисбати қўшимча мажбурият олиш имконини берса.

Ойлик тўловни қайси тартибда тўлаш мумкин?

Тўловни Ўзбекистон бўйлаб жойлашган банклар ёки Mogo филиаллари орқали қилиш мумкин.

Мен томондан амалга оширилган тўлов қанча вақт ичида тасдиқдан ўтади?

Агар тўлов Капиталбанк тизими доирасида амалга оширилган бўлса, биз тўловингизни бир неча дақиқа ичида қабул қиламиз. Агар тўлов бошқа банкдан амалга оширилган бўлса, биз тўловингизни бир банк иш кунидан сўнг қабул қиламиз. Бизнинг филиал орқали тўлов қилган ҳолатда, тўлов тасдиқномасини шу заҳоти олишингиз мумкин. Тўлов қабул қилиниши билан биз сизга тўлов ўтганлиги тўғрисида SMS жўнатамиз.

Муддат тугамасдан туриб автомашинани сотиб юборишим мумкинми?

Бу ҳолатда сиз Mogo мижозларга хизмат кўрсатиш марказига телефон қилишингиз ва ўз мақсадингизни айтишингиз керак бўлади. Шундан сўнг сиз марказ ходимларидан маълумот оласиз.

Ўз мажбуриятларимни муддатидан аввал ёпишим мумкинми?

Ҳа, сиз 12 ойдан сўнг ўз мажбуриятларингизни тўлиқ миқдорда ёпишингиз мумкин.

Ўз мажбуриятларимни бажара олмаган тақдирда нима қилишим керак?

Агар сиз ўз мажбуриятларингизни бажаришда ва тўловларни тўлашда қийинчиликга дуч келсангиз биз билан боғланинг ва биз сиз билан автолизинг тўловларини ёпиш бўйича келишувга келамиз.

Мажбуриятлар тўлалигича сўндирилгандан сўнг нима қилиш керак?

Мажбуриятларингиз тўлалигича сўндирилгандан сўнг, сиз мижозларга хизмат кўрсатиш маркази билан боғланишингиз ва автотранспорт воситасини ўз номингизга қайта рўйхатдан ўтказмоқчи эканлигингизни айтатишингиз керак. Биз сиз билан автотранспорт воситасини сизнинг номингизга қайта рўйхатдан ўтказамиз.

Автолизинг олинганидан сўнг менинг телефон рақамим ёки уй манзилим ўзгарган тақдирда нима қилиш керак?

Сизнинг уй манзилингиз ёки телефон рақамингиз ўзгарган ҳолда, бизга бу хақда +998781505200 телефон рақами ёки info@mogo.uz электрон манзил орқали маълумот беришингиз керак.

Информация об услугах, предоставляемых «MOGO LAND»:
1. Биз машина эвазига қарз берамиз 2. Кредит суммаси: 8 000 000,0 сўмдан 100 000 000,0 сўмгача 3. Қайтариш муддати: 13 ойдан 60 ойгача 4. Кредит ставкаси - йилига 32% .Рўйхатдан ўтиш учун барча харажатларни компания қоплайди. Бошланғич тўлов 30% 5. Қарзни муддатидан один сўндириш 10%.
6. Автоуловни ижарага бериш мисоли: муддати - 60 ой, автоулов нархи - 100 000 000 сўм, бошланғич бадал - 30 000 000 сўм, ойлик тўлов - 3 719 398 сўм 7. Автоулов учун бериладиган кредитнинг намунаси: муддати - 36 ой, кредит суммаси - 67 000 000 сўм, ойлик тўлови - 3 212 449 сўм 8. Агар сиз кредитни ўз вақтида тўлай олмасангиз, дарҳол биз билан боғланинг. Сиз билан юзага келиши мумкин бўлган эчимларни муҳокама қиламиз: тўлов жадвалини қайта кўриб чиқиш, жорий тўловни қисман тўлаш ёки машинангизни сотиш, агар сиз учун кредит энди сизга мос келмаса.